"Манчестер Юнайтед" Мадриднинг "Реал" клуби билан "қаймоқранглилар" яримҳимоячиси Лука Модричнинг трансфери борасида музокараларни бошлади.
Бу ҳафта ичида манкунианликлар "Барселона" ҳавбеки Сеск Фабрегас учун 26 миллион фунт-стерлинг таклиф қилиб кўришганэди, бироқ Каталония клуби бу таклифни рад этган. Шу сабабли "қизил иблислар" яримҳимояни кучайтириш учун ўзгача вариантларни қидиришга мажбур булишди.
"Реал" таркибига Асьер Ильярраменди келиб қўшилгач ва янги бош мураббий Карло Анчелоттининг Какани қўллаб-қувватлаши эълон қилингач Модричнинг "Реал" асосий таркибидаги ўрни савол остида қолмоқда.













