"Тоттенҳэм" ушбу мавсум оралиғида ўзининг вингери Гарет Бейлни ҳар қандай пул эвазига сотиб юбормоқчи эмас.
"Манчестер Юнайтед" уэльслик футболчи учун 60 миллион фунт-стерлинг (91 млн. 300 минг АҚШ доллари) сарафлашга ҳозирланмоқда, бироқ "тақачилар" бу таклифни рад этишга тайёр.
Лондон клуби Бейлга янги шартнома таклиф қилмоқда, бироқ ҳаттоки Гаретнинг ўз клуби билан тузган битимини узайтиришга рад жавоби бериши кузатиладиган бўлса ҳам, унинг шубу мавсумда "Уайт Ҳарт Лейн"дан кетиши эҳтимоли паст.
Уэльслик футболчи "Тоттенҳэм"да эгаллаган ўрнидан тўлиқ қониқади ва уни жамоада имкон қадар узоқ ушлаб қолишга умид қилаётган жамоа бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш билан муносабатлари ҳам аъло даражада.













