Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

"ПСЖ" сўперҳужумчи учун 150 миллион евро ажратди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" таркибни кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда. Лига 1 гранди "Галатасарой" ҳужумчиси Виктор Осимхен учун 150 миллион евро тўлашга тайёр, дея хабар бермоқда Transfer News Live Fichajes нашрига таяниб.

Қайд этилишича, 26 ёшли Осимхен "Барселона"га ҳам қизиқ, аммо "ПСЖ" нигериялик учун курашда каталонияликларни ортда қолдириши мумкин.

Виктор Осимхен Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумидаги учта ўйинда олтита гол урди. Айнан "Галатасарой"нинг нигериялик форварди УEФА клублари ўртасидаги асосий турнирда тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Амалдаги шартнома Осимхенни 2029 йилнинг ярмигача "Галатасарой" билан боғлаб туради.

Киритилди: 08:09, 09.11.2025.
Ўқилди: 3125 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.