"Манчестер Юнайтед" ҳамда "Эвертон" бир футболчи учун кураш олиб боради. Хабарларга кўра, "Ал-Аҳли" ҳужумчиси Айван Тауни яна Англияга қайтади. Қишки трансферлар ойнасида инглиз ҳужумчиси ўз ватанига қайишни режалаштирмоқда.
29 ёшли футболчи хизматларига "МЮ" ҳамда "Эвертон" қизиқиш билдиргани айтилади. У Саудияда 59 та ўйин ўтказиб, 41та гол ва 8та ассист қайд этди. Тауни 2024 йилда 40 миллион фунт эвазига "Брентфорд"ни тарк этганди.













