Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Мессига "Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчиси соврини топширилди

Баҳо:
+ | -

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси Sport.es спорт нашри томонидан "Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди.

Нашр раҳбари Жоан Вехилс ҳозирги клуби базасида 38 ёшли аргентиналик футболчига кубокни топшириш учун Майамига борган. Лео тиғиз жадвал туфайли маросимга ўзи Мадридга кела олмади. Месси мукофотлангандан сўнг, "Барселона" мухлислари унга клуб ва шаҳарда ўтказган йиллари учун миннатдорчилик билдираётгани акс этган видео намойиш этилди.

"Ҳақиқат шундаки, биз биргаликда кўп нарсаларни бошдан кечирдик, яхши ва унчалик эмас. Бундай узоқ карера давомида ҳамма нарса силлиқ бўлмаслиги ва қийин дамларни бошдан кечиришга тўғри келиши табиий ҳол. Лекин, майли, бу менинг уйим, менинг жойим, менинг одамларим. Албатта, қайтаман. Бошқа ҳар қандай мухлис каби стадионга бораман, жамоага, клубга мухлислик қиламан", - дея қайд этди Месси.

Киритилди: 07:15, 20.11.2025.
Ўқилди: 1158 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.