Кириш Регистрация
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс

Рафаэль Надаль "Реал" президенти бўладими?

Баҳо:
+ | -

"Катта дубулға" турнирларининг 22 карра ғолиби, жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли ракетка устаси бўлган испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Мадриднинг "Реал" футбол клуби президенти бўлиши эҳтимолига оид саволга расмий муносабат билдирди.

- "Реал" клубида ўз ишининг устаси бўлган президент бор ва ҳозирча янгисининг зарурати йўқ. Келажакда бизларни нима кутаётганини ҳеч ким билмайди. Умуман олганда, ҳа, бундай таклиф мен учун қизиқ ва руҳлантирувчи чақириқ бўлиши мумкин. Аммо аввало бундай масъулиятли вазифага тайёр эканимни аниқ билишим керак. Мен бунга рози бўлармидим? Эҳтимол, ҳа. Бу бир вақтлар президентлик лавозимини кўриб чиқишим мумкинлигини англатадими? Бунга аниқ жавоб бера олмайман. Бу мен учун ҳозирча узоқ ва мураккаб вазифа бўлиб кўринади, бироқ ҳаётда ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди, — дея Надалнинг фикрларини келтирмоқда Mundo Deportivo нашри.

Эслатиб ўтамиз, таниқли теннисчи "Реал" клубининг ашаддий мухлиси сифатида ҳам яхши танилган.

Киритилди: 22:47, 26.11.2025.
Ўқилди: 851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.