Кириш Регистрация
23/01 20:00 Вьетнам 2-2 Жанубий Корея
24/01 00:45 Интер 6-2 Пиза
24/01 01:00 Леванте 3-2 Эльче
24/01 17:30 Вест Хэм - Сандерленд
24/01 18:00 Райо Вальекано - Осасуна
24/01 19:00 Комо - Торино
24/01 20:00 Хитой - Япония
24/01 20:00 Бёрнли - Тоттенхэм
24/01 20:00 Фулхэм - Брайтон
24/01 20:00 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
24/01 20:15 Валенсия - Эспаньол
24/01 22:00 Фиорентина - Кальяри
24/01 22:30 Севилья - Атлетик Бильбао
24/01 22:30 Борнмут - Ливерпуль
25/01 00:45 Лечче - Лацио
25/01 01:00 Вильярреал - Реал Мадрид
25/01 16:30 Сассуоло - Кремонезе
25/01 18:00 Атлетико - Мальорка
25/01 19:00 Аталанта - Парма
25/01 19:00 Женоа - Болонья
25/01 19:00 Ньюкасл - Астон Вилла
25/01 19:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
25/01 19:00 Кристал Пэлас - Челси
25/01 20:15 Барселона - Реал Овьедо
25/01 21:30 Арсенал - Ман. Юнайтед
25/01 22:00 Ювентус - Наполи
25/01 22:30 Реал Сосьедад - Сельта

“Бавария” ходимларига ChatGPT’дан фойдаланишни тақиқланди

Баҳо:
+ | -

“Бавария” ўзининг ички сунъий интеллект платформасидан фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда Welt нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, клуб Бундеслигадаги рақамли трансформация борасида етакчилардан бири ҳисобланади. Мюнхен клуби ходимларига иш жараёнида ChatGPT’дан фойдаланиш тақиқланган. Клубнинг ўз сунъий интеллект платформаси аллақачон турли бўлимларда, хусусан, юридик бўлим ва мухлислар билан ишлаш хизматларида қўлланилмоқда.

Ҳозирда “Бавария”нинг ички платформасидан клубнинг қарийб 300 нафар ходими, яъни умумий штатнинг учдан бир қисми фойдаланмоқда. Шунингдек, сунъий интеллект воситаларини клубнинг барча бўлимларига жорий этиш бўйича ишлар давом этмоқда.

“Биз ходимларимиз учун ChatGPT каби турли сунъий интеллект платформаларидан фойдаланишни тақиқлай бошладик. Бунинг сабаби — уларни ўзимизнинг махсус платформамиздан фойдаланишга йўналтириш. Бундан ташқари, бу ёпиқ, хавфсиз хусусий тизим ҳисобланади. Биз катта қаршилик бўлишини кутган эдик, аммо бундай бўлмади. Ходимлар қулай ва содда ечимдан мамнун”, деди “Бавария”нинг рақамли мухлислар билан ишлаш бўлими раҳбари Томас Эҳеманн Мюнхендаги ISPO кўргазмасида.

Маълумот учун, “Бавария” жорий мавсум Германия Бундеслигасида 34 очко билан биринчи, УЕФА Чемпионлар Лигасида эса 12 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:36, 04.12.2025.
Ўқилди: 766 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.