"Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоа Италия кубогини тарк этгач, ўз фикрларини билдириб ўтди. 1/8 финал доирасида "россонерилар" сафарда "Лацио"га 0:1 ҳисобида ютқазди.
"Биз турнирни тарк этганимиз учун ғазабланишимиз керак. Кубокни ютиш мақсади бор эди, аммо уни амалга оширолмадик. Жуда осон вазиятда гол ўтказиб юбордик. Ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонди. Бурчак зарбаларида яхшироқ ҳимояланишимиз мумкин эди," - дея Аллегрининг сўзларини келтиради журналист Николо Скира.
Италия чемпионатида "Милан" 13 учрашувда 28 очко тўплаб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
8 декабрь, душанба куни Аллегри шогирдлари "Торино" меҳмони бўлади.













