Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бельгияга қарши ўйнайдими?

Баҳо:
+ | -

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Бельгияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабарлар тарқалди. “Дарё” манбасига кўра, ушбу учрашувни ташкил этиш бўйича музокара олиб борилгани тўғрисидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йил март ойидаги йиғинлари учун рақиб излаш ишлари давом этмоқда ва Жаҳон чемпионатидаги рақиблар — Португалия ҳамда Колумбия даражасидаги жамоалар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Канада футбол ассоциацияси Ўзбекистон билан спарринг ўйини ташкил этиш таклифи билан чиққани, Шимолий Америка жамоаси бу баҳсни ўтказиш учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига 50 минг доллар таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон март ойида Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган. Ҳатто Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматовнинг собиқ FIFA ҳаками, ҳозирда Португалия футбол федерацияси президенти бўлиб ишлаётган Педро Проэнса билан учрашгани айтилган эди.

Бироқ, 5 декабрь, жума куни бўлиб ўтган қуръада Ўзбекистон ва Португалия бир гуруҳдан жой олди. Бу эса Жаҳон чемпионати олдидан икки жамоа ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилмаслигини англатади.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учрашувларини Мексика ҳамда АҚШ майдонларида ўтказиши кутилмоқда. Унга кўра, “оқ бўрилар” илк турда Колумбияга қарши майдонга тушади, иккинчи турда эса Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия билан ўйнайди. Каннаваро жамоаси охирги турда Конго/Ямайка/Янги Каледония ўртасидаги учрашувлар ғолибига қарши майдонга тушади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:58, 11.12.2025.
Ўқилди: 1548 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [7919]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [4326]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3773]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [3461]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [3418]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [3002]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2916]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2881]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2441]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [2152]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.