Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта

Виталий Денисов: «Энг камида гуруҳдан чиқиш керак — бунинг ўзиёқ яхши натижа бўлади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Виталий Денисов 2026 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан мамнун эканлигини билдирди, деб хабар берди Sovsport.ru нашри.

Жаҳон чемпионати финал босқичига илк бор йўл олган Ўзбекистон терма жамоаси K гуруҳида Португалия ва Колумбияга қарши майдонга тушади. Гуруҳдаги қолган бир ўринни Конго, Янги Каледония ва Ямайка ўртасидаги баҳс ҳал қилади.

«Гуруҳ жуда жиддий. Португалия ҳақида бирор нарса дейиш шарт ҳам эмас — ҳаммаси анча равшан. Колумбия ҳам кучли рақиб, лекин жаҳон чемпионатида бошқача бўлиши мумкин эмас. Менимча, гуруҳ ажойиб, қуръадан мамнунман.

Роналдуга қандай қарши туриш мумкин? Мураббийлар штаби ҳаммасини батафсил ўрганиб чиқади, ортиқча нарса ўйлаб топишмайди. У ерда хавф фақат Роналдудан келмайди. Жоау Невеш, Бруну Фернандеш, Витинья — юқори тоифадаги футболчилар жуда кўп. Бизни жуда қизиқарли ўйин кутиб турибди. Бир томондан, Ўзбекистон учун биринчи жаҳон чемпионатида мақсадлар унча муҳим эмас деган фикрга қўшиламан. Бошқа томондан эса, фақат иштирок этишдан кўра кўпроқ нарсани истайсан. Энг камида гуруҳдан чиқиш керак — бунинг ўзиёқ яхши натижа бўлади.

Ҳозирча биздан қанча мутахассис ва мухлис боради, билмайман, аммо АҚШда ўзбек диаспораси жуда катта, футболчиларимизни қўллаб-қувватловисиз қолдиришмайди. Ўзимнинг боришим ҳақида ҳозирча билмайман, чунки чипта топиш қийин бўлади — фақат Португалия билан ўйинга эмас, балки исталган баҳсга», — деди Денисов.

Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. 48 та жамоа иштирок этадиган турнир 2026 йил 11 июндан 19 июлгача давом этади.

Манба: sovsport.ru
Киритилди: 14:34, 11.12.2025.
Ўқилди: 1211 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [7931]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [4355]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3777]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [3469]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [3445]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [3007]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2924]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2883]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2446]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [2154]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.