Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Мерсон: "Арсенал" ҳужумда Мерино билан АПЛда ғалаба қозона олмайди"

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ футболчиси Пол Мерсоннинг фикрича, Микель Мерино доимий равишда ҳужумчи позициясида ўйнамаслиги керак.

Ўтган турда "канонирлар" "Астон Вилла"га имкониятни бой бериб қўйганди (1:2). Микель Артета жамоаси ҳамон Премьер-лигада пешқадамлик қилмоқда, аммо "Манчестер Сити" билан фарқ энди у қадар катта эмас - атиги икки очко, "Астон Вилла" эса атиги уч очкога ортда қолмоқда.

"Ўйлашимча, Артета "Астон Вилла"га қарши ўйинда Меринодан ҳужумда фойдаланишга қарор қилиб, хато қилган. Ҳа, у кўплаб муҳим голлар урди, аммо рақиб ажойиб формада эди - бундай ўйинда Дьёкерешга ўхшаган футболчи керак эди.

Сиз янги ҳужумчи учун катта пул тўлайсиз, кейин эса уни кетма-кет учта ўйинда захирада қолдирасиз. Соғ-саломат бўлган Дьёкереш нега ўйнамаётганини тушунмаяпман. Буни аввал ҳам айтганман ва яна бир бор айтаман: "Арсенал" ҳужумда Мерино билан ўйнашда давом этса, АПЛда ғалаба қозона олмайди," - дея Пол Мерсоннинг сўзларини келтиради Arsenal News Channel.

Шанба куни Лондон гранди ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилади.

Киритилди: 05:23, 12.12.2025.
Ўқилди: 1040 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.