Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

"Наполи" юлдузи жароҳатидан тузалиб, сафга қайтди

Баҳо:
+ | -

Август ойи ўрталаридан буён жароҳати сабаб майдонга туша олмаётган "Наполи" ҳужумчиси Ромелу Лукаку сафга қайтишга ҳозирлик кўрмоқда. 32 ёшли бельгиялик ҳужумчи "Милан"га қарши Италия Суперкубоги ярим финал ўйини қайдномасига киритилади. Бу унинг жорий мавсумдаги расмий ўйинлардаги илк иштироки бўлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Ромелу Лукаку август ойида Грециянинг "Олимпиакос" клубига қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олганди. Тиббий текширув натижасида футболчининг сон боғламлари узилгани аниқланди, бу эса тикланишнинг узоқ давом этишига олиб келди. Ушбу жароҳат туфайли бельгиялик футболчи футбол мавсуми бошидан бери "Наполи"нинг барча расмий учрашувларини ўтказиб юборди ва жорий мавсумда бир дақиқа ҳам майдонда бўлмади.

Ромелу Лукакунинг Италия клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 15 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 18:19, 16.12.2025.
Ўқилди: 1078 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик