Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

"Барселона" Бельгия ёшлар терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Бельгия ёшлар терма жамоаси ва "Брюгге"га алоқадор НКСТ клубининг 17 ёшли ҳужумчиси Жесси Бисивуга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Саша Тавольерига таяниб, Sport.es хабар берди.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" спорт раҳбарияти бельгиялик футболчи ва унинг атрофидагилар билан учрашиб, уни ўз сафига қўшиб олиш бўйича келишувга эришган. Таъкидланишича, Бисиву ҳали келажаги борасида бир қарорга келмаган.

Жорий мавсумда Бисиву барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 800 минг еврони ташкил этади.

Киритилди: 21:21, 18.12.2025.
Ўқилди: 1154 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик