Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ханс-Дитер Флик: «Мақсадларимиз жуда катта»

Баҳо:
+3 | -

Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг мақсадлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Бу мавсумда бизнинг мақсадларимиз жуда катта. Ўтган мавсумдаги чемпионликлар жуда чиройли эди, аммо биз олдинга қараб ҳаракатни давом эттиришимиз керак. Айнан шуни хоҳлаймиз.

Бу йил мен, мураббийлар штабим, клуб ва мухлислар учун жуда таъсирли ва муваффақиятли бўлди. Бу ерда, "Барселона"да бошдан кечираётганларим — ақл бовар қилмас даражада. Мен жуда бахтлиман. Энди ишлашда давом этишимиз керак, шунда мавсум охири ҳақиқий байрамга айланиши мумкин.

Бу клуб мени бутунлай ўзгартирди. Мен бу клубни севаман, Барселонани севаман, бу ерда яшайдиган одамларни севаман. Бу жуда ажойиб. Мен бутун кучимни шу клубга бағишлайман.

Биз футболчилар ривожланиши ва фаолиятида янада юқори даражага чиқиши учун тўғри муҳит яратишимиз керак. Ҳозир менинг бутун эътиборим айнан шунга қаратилган.

Айнан шу жамоа туфайли одамлар стадионга қайта-қайта келишни хоҳлайди ва ҳар бир ўйинни интиқлик билан кутади", - деди 60 ёшли немис мутахассиси.

Киритилди: 16:58, 25.12.2025.
Ўқилди: 864 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик