Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Анвар Ғофуров: «Суперлигада чемпион бўлишимизга тўла ишонч ҳосил қилган эдик»

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи" футболчиси Анвар Ғофуров клуб матбуот хизматига интервью бериб, якунланган мавсум ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.

— Ортда қолган мавсум ҳақида фикрларингиз?
— Ортда қолган футбол мавсуми биз учун жуда катта масъулиятли бўлгани билан бир қаторда бизга катта қувонч бағишлади.

— Бу мавсумда сиз учун эсда қоларли ва энг оғир кечган ўйинларни айтиб бера оласизми?
— Эсда қоларли ўйинларимиз кўп бўлди. Жумладан, «Динамо», «Насаф» ва «Қизилқум»га қарши ўтказган сўнгги ўйинимиз ажойиб тарзда кечди. Ушбу беллашувларда қозонилган ғалабалардан жамоамиз аъзолари ўзгача завқ олишди. Аммо, мавсум давомида бизни ранжитган учрашувлар эса «Пахтакор» жамоасига қарши ўтказган баҳсларга тўғри келади. Чунки, ўз майдонимизда ҳам, сафардаги учрашувда ҳам имкониятни тошкентликларга бой берганимиздадир.

— Сиз Суперлигада чемпион бўлишимизга ишонганмидингиз. Чемпионликни қўлга киритганингиздан сўнг илк ҳис-туйғуларни қандай сўзлар билан изоҳладингиз?

— Ҳа, биз Суперлигада чемпион бўлишимизга тўла ишонч ҳосил қилган эдик ва чемпионликни қўлга киритганимиздан сўнг хаёлимга келган дастлабки фикрим, йил бошида олдимизга қўйилган юксак мақсад ва вазифаларни шараф билан бажардик.

— Севимли жамоамизнинг жонкуяр мухлислари ҳақида фикрингиз. Сизнингча «Нефтчи» мухлислари бошқа жамоа мухлисларидан ажралиб турадиган жиҳатлари нимада?

— Жонкуяр ва ашаддий мухлисларимиз бу йил ҳар йилгиданда кўра бизга жуда катта далда бўлишди. Бошқа жамоа мухлисларидан ажралиб турадиган жиҳатларидан бири, олис масофага қарамай барча сафар учрашувларимизда мухлисларимиз бизга 12чи ўйинчи вазифасини аъло даражада бажариб келишганлари бўлди..

— Мавсум давомида сизни энг кўп руҳлантирган гол ёки эпизод қайси бўлди?
— Йован Жокичнинг учрашувнинг сўнгги дақиқаларида «Қўқон-1912» дарвозасига киритган голи ва Аброр Исмоиловнинг «Андижон»га урган голи мени жуда руҳлантирди, десам асло муболаға бўлмайди.

— Янги мавсум олдидан қандай фикрдасиз ва мухлисларга айтар сўзингиз?
— Янги мавсум бошланмасдан туриб катта хис-ҳаяжонни сезмоқдамиз. Шу билан бирга келаси мавсумда ҳамма жамоаларга омад тилайман. Биз эса чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз. Севимли жамоамизнинг футболсевар ва жонкуяр мухлисларини кириб келаётган Янги йил билан табриклайман.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 22:45, 30.12.2025.
Ўқилди: 160 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.