"Бавария" ўз таркибига янги футболчи қўшди: ҳужумчи Бара Сапоко Ндиайе.
Бу хабар амалдаги Германия чемпионининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.
18 ёшли ҳужумчи Гамбиянинг "Гамбинос Старс Африка" клубидан ижара асосида "Бавария"га ўтди. Ндиайе жорий мавсум охиригача Мюнхен клубида ўйнайди.













