Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

БААнинг «No Limits Sports» фонди Ўзбекистондан клуб сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирлигининг No Limits Sports инвестиция фонди Евроосиё минтақасидан футбол клубларини харид қилиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, фонд мазкур жараёнда Ўзбекистонга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Фонднинг Евросиё йўналиши президенти Вадим Андреевнинг маълум қилишича, ҳозирда Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Грузия ва Қозоғистондаги клублар таҳлил қилинмоқда:

“Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ҳозирда Ўзбекистон, Беларусь, Грузия ва Қозоғистондаги лойиҳаларни ҳам кўриб чиқяпмиз. Яқин вақт ичида 10–12 та клубни таҳлил қилиб, фонд инвесторларига тақдим этиш учун батафсил ҳисобот тайёрлашни режалаштирганмиз. Бу орқали активлар ўсиши ва инвестиция қайтими нуқтайи назаридан энг истиқболли объектларни аниқлаймиз”, деди Андреев.

Андреевнинг таъкидлашича, фонд учун клубнинг тарихи, инфратузилмаси, ёшлар академияси ҳамда ҳудудий футбол мактаблари билан ишлаш салоҳияти муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, No Limits Sports давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигига асосланган моделни устувор деб ҳисоблайди. Бу ёндашув ҳудудий ресурслардан самарали фойдаланиш, харажатларни оптималлаштириш ва клубни тезроқ ривожлантириш имконини беради.

Қайд этилишича, фонд Россиянинг Волгоград шаҳридаги “Ротор” клубига ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ бошқа мамлакатлардаги қайси клублар рўйхатда бор эканлиги ошкор қилинмаган. Фонд раҳбариятига кўра, аниқ қарорлар таҳлил жараёни якунлангач қабул қилинади. Агар музокаралар муваффақиятли кечса, айрим клублар билан 6–12 ой ичида келишувлар имзоланиши мумкин.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:43, 06.01.2026.
Ўқилди: 1695 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.