Кириш Регистрация
28/01 11:00 Афғонистон 3-0 Саудия Арабистони
28/01 13:00 Япония 6-2 Австралия
28/01 15:00 Эрон 4-1 Малайзия
28/01 17:00 Ўзбекистон 0-0 Тожикистон
29/01 01:00 Аякс 1-2 Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал 3-2 Қайрат
29/01 01:00 Монако 0-0 Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
29/01 01:00 Атлетико 1-2 Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер 3-0 Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д 0-2 Интер
29/01 01:00 Брюгге 3-0 Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона 4-1 Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
29/01 01:00 Пафос 4-1 Славия
29/01 01:00 ПСЖ 1-1 Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ 1-2 Бавария
29/01 01:00 Бенфика 4-2 Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи 2-3 Челси
29/01 01:00 Юнион 1-0 Аталанта

«Андижон» Туркияга йўл олмоқда

Баҳо:
+ | -

Олдин хабар берганимиздек, «Андижон» бугун Тошкент ҳалқаро аэропортида соат 10:00 да Тошкент-Анталия йўналишида Туркияга йўл олади ва у ерда «Бургутлар»нинг янги мавсум учун асосий ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтади.

Жамоа мураббийлар ва тиббиёт штабига янги мутахассислар жалб этилди. Жумладан, футболчи сифатида ўз вақтида «Андижон» шарафини ҳимоя қилган, ўтган йили «Бунёдкор»да фаолият олиб борган Дмитрий Краев эндиликда «Андижон»да таҳлилчи вазифасида иш олиб боради. Шунингдек, бухоролик шифокор Олимжон Неъматов ҳам янги мавсумдан эътиборан «Бургутлар»да фаолият олиб боради. Қолаверса, массажчи Баҳодир Ташбеков ҳам жамоа аъзосига айланди.

Жамоанинг делегация таркиби билан танишинг:

Бош мураббий: Самвел Бабаян
Ёрдамчи мураббий: Григорий Колосовский
Мураббийлар: Денис Тойменсев, Элёр Раҳматуллаев
Дарвозабонлар мураббийи: Павел Синелников
Таҳлилчи: Дмитрий Краев
Шифокорлар: Ғофуржон Жўраев, Олимжон Неъматов
Массажчилар: Баҳодир Ташбеков, Оматилло Ортиқов, Азиз Каримов
Администраторлар: Бекзод Каримов, Хурсандбек Қосимов
Матбуот котиби: Шуҳратбек Жўраев
Оператор таҳлилчи: Илҳом Иминов
Дарвозабонлар: Элдор Адҳамов, Раҳим Давронов, Неъматуллоҳ Рустамжонов.

Ҳимоячилар:
Иброҳим Йўлдошев, Неманя Чаласан, Александр Андроникашвили, Абдураҳмон Комилов, Одил Абдумажидов, Ислом Тўхтахўжаев, Элбек Воҳидович, Абдулвоҳид Ғуломов, Игор Голбан, Кристиан Новак, Бекзод Сулаймонов.

Ярим ҳимоячилар: Аббос Абдуғаффоров, Сардор Азимов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Дониёр Абдуманнопов, Бектемир Абдуманнонов, Дамир Темиров, Жамшид Болтабоев, Муҳаммадкарим Тоиров, Имеда Ашортиа, Усмонали Исмоналиев.

Ҳужумчилар:
Пўлатхўжа Холдорхонов, Драган Черан, Асилбек Алиев.

Рустамжонов, Черан, Чаласан, Новак Ашортиа ва Голбан Туркиядаги йиғинда қўшилишади.

Шунингдек, Шохжаҳон Ёрқинбоев U-23 терма жамоамиз билан Осиё Кубогида қатнашаётгани боис «Андижон»нинг йиғинига кейинроқ етиб келади.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 08:08, 07.01.2026.
Ўқилди: 588 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.