Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Спортчиларимизнинг саломатлигини яхшилашда янги қадам

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Терма жамоаларимизнинг тиббий таъминотини янада такомиллаштириш мақсадида МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) қатор янги илмий-амалий лойиҳаларни татбиқ этмоқда.

Жумладан, айни кунларда марказда Россия Федерациясидан таклиф этилган тажрибали нейрохирург-вертебролог, профессор Андрей Басков иштирокида янги дастур асосида ишлар олиб борилмоқда.

Мутахассиснинг икки кунлик ташрифи давомида маҳаллий шифокорлар билан амалий тажриба алмашиш, шунингдек, айрим ҳолатларда кичик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган. Бугун бир қатор спортчилар ўзларини безовта қилаётган турли соҳалардаги жароҳатлар бўйича қимматли маслаҳат ва тавсияларни олдилар.

Шунингдек, марказ ҳамда спорт федерацияларида фаолият юритаётган шифокорлар учун семинар ташкил этилди. Унда спортчилар саломатлигини тиклаш, жароҳатларни барвақт аниқлаш ва профилактика қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Р

ежага мувофиқ, эртага РСТИАМда яқинда фаолият бошлаган янги бўлимда жарроҳлик амалиётлари бўйича маҳорат сабоқлари ўтказилиши кўзда тутилган.

Киритилди: 22:17, 09.01.2026.
Ўқилди: 790 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6824]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3289]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [3046]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2976]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2393]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2198]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2123]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2079]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1996]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик