Кириш Регистрация

«Нефтчи»нинг Туркиядаги илк рақиби — «Қорабоғ» клуби ҳақида

Баҳо:
+ | -

«Нефтчи» бугун Анталиядаги ўқув-йиғин машғулотлари доирасида илк назорат учрашувини ўтказади. Рақиб — Озарбайжоннинг кучли жамоаларидан бири «Қорабоғ». Ушбу жамоа ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Озарбайжоннинг энг кучли ва нуфузли клубларидан бири саналган «Қорабоғ» футбол клуби 1951 йилда ташкил этилган бўлиб, тарихан Оғдам (Қорабоғ) шаҳри билан боғлиқ. «Отлиқлар» лақаби билан танилган жамоа ўзининг рамзий отлари ва жанговор руҳи орқали мамлакат футболида алоҳида ўрин эгаллаб келмоқда.

Жамоа уй учрашувларини асосан «Азерсун Арена» стадионида ўтказади. Айрим йирик Европа беллашувлари эса Боку шаҳридаги Тофик Баҳрамов номидаги Республика стадионида бўлиб ўтади.

«Қорабоғ»ни 2008 йилдан буён мамлакат футболида энг муваффақиятли мураббийлардан бири саналган Гурбан Гурбанов бошқариб келмоқда. Клуб президенти лавозимида эса Тоҳир Гёзел фаолият юритади.

Ютуқлар жиҳатидан ҳам «Қорабоғ» Озарбайжон футболида етакчи ҳисобланади. Жамоа Озарбайжон Премьер-лигасида 12 марта чемпион бўлган (1993, 2013/14–2019/20, 2021/22–2024/25), шунингдек, Озарбайжон Кубогини 8 бор қўлга киритган.

Европа майдонларида ҳам «Қорабоғ» ўз изини қолдирган. Жамоа UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиққан илк озарбайжонлик клуб сифатида тарихга кирган (2017/18). Шу билан бирга, клуб UEFA Европа лигаси ва бошқа қитъа мусобақалари гуруҳ босқичида мунтазам иштирок этиб келмоқда.

Жорий 2025/26 мавсумида ҳам «Қорабоғ» Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қатнашиб, Европа грандларига қарши баҳс олиб бормоқда ва ҳозирда гуруҳда 22-ўринни эгаллаб турибди.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 11:42, 12.01.2026.
Ўқилди: 782 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик