Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

U-23 Осиё кубоги: Мезбон Саудия чорак финалга чиқа олмади

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган 2026 йилги U-23 Осиё Кубогининг “А” гуруҳи учрашувлари якунланди. Гуруҳ босқичи натижаларига кўра, Вьетнам ва Иордания U-23 терма жамоалари чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Иордания Қирғиз Республикасига қарши баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол 33-дақиқада Али Ал-Азизий томонидан киритилди. Шу тариқа иорданияликлар очколари сонини 6 тага етказиб, 2-ўрин билан плей-офф босқичига йўл олди. Бу босқичда Иорданияга «B» гуруҳи ғолиби Япония U-23 терма жамоаси рақиблик қилади.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда мусобақа мезбони Саудия Арабистони Вьетнамга қарши баҳс олиб борди. Учрашув 1:0 ҳисобида вьетнамликларнинг ғалабаси билан якунланди. 64-дақиқада Нгуен Дин Бак гол уриб, жамоасига ғалаба ва 3 очко тақдим этди. Шу тариқа “А” гуруҳи пешқадами сифатида чорак финалга йўлланмани қўлга киритган Вьетнам «B» гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоага қарши баҳс олиб боради.

Саудия Арабистони ва барча ўйинда мағлуб бўлган Қирғиз Республикаси U-23 терма жамоалари мусобақа билан хайрлашди.

Маълумот учун, Ўзбекистон 3-тур учрашувини бугун, 13 январь куни Жанубий Кореяга қарши ўтказади. Ўйин “Шаҳзода Файсал бин Фаҳд” стадионида Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади. Мазкур баҳсдаги ғалаба ёки дуранг натижа эвазига Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чорак финал йўлланмасини қўлга киритади. Жамоа мағлуб бўлганда эса Ливан U-23 терма жамоаси Эрон устидан ғалаба қозониши ёки учрашувни дуранг билан якунлаши талаб этилади.

Мусобақада 16 жамоа 4 та гуруҳга бўлинган бўлиб, ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олади. Мусобақада 2003 йил 1 январдан кейин туғилган футболчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга. Ушбу турнирда Ўзбекистон U-21 терма жамоаси қатнашмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:20, 13.01.2026.
Ўқилди: 1192 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик