Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-0 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Қишки Олимпия ўйинлари ўтказиладиган қурилиш ҳудудидаги ходим қаттиқ совуқда ҳалок бўлди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг Кортина-д’Ампецо курортидаги 2026-йилги Қишки Олимпиада ўйинлари ўтказиладиган ҳудуд яқинида қурилиш объекти қоровули тунги сменада вафот этди. Бу ҳақда The Independent хабар берди.

55 ёшли ишчининг ўлими 8 январь оқшомида Кортина муз аренаси яқинидаги объектда юз берган. Италия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ўша кеча ҳаво ҳарорати минус 12 даражагача тушиб кетган.

Италия инфратузилма вазири Маттео Салвини ҳодиса юзасидан тўлиқ тергов ўтказишни талаб қилди. “Милан-Кортина 2026” жамғармаси бош ижрочи директори Андреа Варниернинг сўзларига кўра, дастлабки маълумотлар ишчининг юрак хуружидан вафот этганини кўрсатмоқда.

“Маълумотларга кўра, бу табиий сабаблар билан боғлиқ ўлим, яъни юрак хуружи. Ҳозирда тергов олиб бормоқдамиз. Фавқулодда хизматлардан олган маълумотимиз шуни кўрсатадики, у объектда бўлган вақтида вафот этган”, деди Варниер Миландаги янги хоккей аренасида ўтаётган синов тадбири вақтида.

Европадаги аномал совуқ ва қор бўрони
Сўнгги бир ҳафта ичида кучли қор ёғиши, кучли шамол ва йўлларнинг музлаши бутун Европа бўйлаб ҳаракатланишни қийинлаштириб юборди. Жумладан, Германияда 9 январь куни Deutsche Bahn темир йўл оператори мамлакат шимолидаги барча рейсларни тўхтатгани сабабли 11 январь куни ҳам йўловчилар узоқ кечикишлар ва бекор қилинган рейслар муаммосига дуч келди.

Эстония ва Литвада ҳайдовчилардан кутилаётган қор бўронлари сабабли зарурат бўлмаса йўлга чиқмаслик сўралди. Латвияда эса мамлакат ғарби учун қор хавфи ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

Олимпиада инфратузилмаси
Олимпиада инфратузилмаси учун масъул бўлган “Симиcо” давлат компанияси мазкур қурилиш объекти уларнинг назорати остида эмаслигини билдирди ва ҳамдардлик изҳор қилди. Кортина шаҳарчаси расмийлари ҳам ушбу ўлимдан “чуқур қайғуда ва ташвишда” эканини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, Милан-Кортина Қишки Олимпиада ўйинлари 2026-йилнинг 6–22 февраль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Кортина курорти керлинг, чана спорти ва аёллар ўртасидаги тоғ чанғиси мусобақаларига мезбонлик қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:28, 13.01.2026.
Ўқилди: 354 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.