Кириш Регистрация

Мартин Боаке «Андижон»га қайтди

Баҳо:
+ | -

Янги мавсум учун таркибини жиддий кучайтираётган «Андижон»дан навбатдаги трансфер!

Италия ҳамда Гана фуқароси бўлган тажрибали ҳужумчи Мартин Боаке яна «Андижон»га қайтди. Олиб борилган музокаралар ижобий якун топди ва томонлар расман шартнома имзоладилар.

Ёдингизда бўлса, Боаке 2021 йили ҳам «Бургутлар» сафида ярим мавсум тўп сурган. Юртимиздаги фаолиятини айнан «Андижон»да бошлаган ва яна у «Бургутлар»га айланди.

Маълумот учун, Мартин Боаке

1995 йилнинг 10 февраль санасида таваллуд топган. «Солесинеке» (Италия), «Китзбюхел» (Австрия), «Хохенемс» (Австрия), “Женесс Эш” (Люксембург), «Славен» (Хорватия), ОКМК (Ўзбекистон), «Синдао» (Хитой), “Бурирам Юнайтед” (Таиланд) ва «Болуспор» (Туркия) клубларида тўп сурган.

Боаке «Андижон»га келишдан аввал айнан Туркия чемпионатида «Болуспор» сафида фаолият олиб борган. У ерда 19 та учрашувда 3 та гол ва 2 та ассистни амалга оширган.

Ҳозирга қадар Мартин фаолияти давомида 308 та ўйинда 111 та гол урган ва 16 та голда ассист вазифасини бажарган.

Боакеда 4 та соврин бўлиб, «Бурирам» таркибида барча ютуқларни қўлга киритди.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 20:57, 15.01.2026.
Ўқилди: 996 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик