Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона 0-2 Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ 2-0 Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

«Челси» ва «МЮ» 65 миллион еврога баҳоланаётган дарвозабон учун кураш олиб бориши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Рома"нинг 26 ёшли дарвозабони Миле Свиларни кузатиб бормоқда. Италия клуби сербиялик посбонни 60 млн еврога баҳоламоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчининг нархини ҳисобга олсак, "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" январь ойида уни сотиб олишга ҳаракат қилиши даргумон. Аммо бу трансфер ёзда амалга ошиши мумкин.

Сербиялик футболчи "Рома" сафида 2022 йилнинг ёзидан буён тўп тепиб келмоқда. Бу даврда Свилар барча турнирларда 112 та ўйинда майдонга тушиб, шундан 41 тасида у дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 35 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 08:45, 17.01.2026.
Ўқилди: 1340 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик