Леверкузеннинг "Байер" клуби дарвозабони Марк Флеккен жароҳати сабаб яқин ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, 32 ёшли нидерландиялик футболчи Бундеслигада "Хоффенхайм"га қарши ўйин (0:1) вақтида жароҳат олган. Тиббий текширув натижалари унинг ўнг тиззасида медиал коллатерал боғлам узилганини кўрсатган. Шу сабабли Флеккен тахминан 2 ойга сафдан чиқди.
Жорий мавсумда Флеккен барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол ўтказиб юборган. 8 та учрашувда эса ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.













