"Реал"нинг юлдуз ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси умумий босқичи 7-турида "Монако"га қарши ўйинда урган голи ҳақида фикр билдирди. "Қаймоқранглилар" ушбу баҳсда 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Жуда чиройли лаҳза бўлди. Бундан олдин шерикларимга голли узатмалар бердим, йигитлар эса энди менинг ўзимга ҳам гол уриш вақти келганини айтишди. Менга ишонишлари жуда муҳим. Агар энг яхши формага чиқсак, жуда кўп нарсага қодир бўламиз", — дея бразилиялик футболчининг сўзларини "Реал" матбуот хизмати келтирди.
Ушбу ўйинда Винисиус 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













