Кириш Регистрация
21/01 01:00 Вильярреал 1-2 Аякс
21/01 01:00 Тоттенхэм 2-0 Боруссия Д
21/01 01:00 Спортинг 2-1 ПСЖ
21/01 01:00 Реал Мадрид 6-1 Монако
21/01 01:00 Олимпиакос 2-0 Байер
21/01 01:00 Интер 1-3 Арсенал
21/01 01:00 Копенгаген 1-1 Наполи
21/01 22:45 Қорабоғ 3-2 Айнтрахт Ф
21/01 22:45 Галатасарой 1-1 Атлетико
22/01 01:00 Бавария 2-0 Юнион
22/01 01:00 Марсель 0-3 Ливерпуль
22/01 01:00 Ньюкасл 3-0 ПСВ
22/01 01:00 Славия 2-4 Барселона
22/01 01:00 Челси 1-0 Пафос
22/01 01:00 Ювентус 2-0 Бенфика
22/01 01:00 Аталанта 2-3 Атлетик Бильбао

Суперлига қуръаси GotSport компанияси билан ҳамкорликда ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Лига мусобақаларга қуръа ташлашда узоқ йиллар давомида Бергер тизимига асосланган классик услубдан фойдаланиб келди. Бироқ бугунги кунда жаҳоннинг етакчи лигалари тақвимдаги қийинчиликлар, логистика муаммолари ва жамоаларнинг халқаро мусобақаларини инобатга олган ҳолда, сунъий идрокка асосланган янги методлардан фойдаланишга ўтган.

Ўзбекистон миллий жамоаси Жаҳон кубогида иштирок этишидан келиб чиқиб, 2026 йил футболимиз учун тарихий аҳамият касб этади. 2027 йилнинг дастлабки кунлариданоқ эса Саудия Арабистонида Осиё кубоги старт олади. Ярим йил ичидаги икки йирик мусобақа Суперлига тақвимини шакллантиришда қатор қийинчиликларни келтириб чиқаради.

Лига ўтган мавсум янги қуръа механизмлари бўйича халқаро тажрибани таҳлил қилди ва GotSport компанияси билан шартнома имзолашга қарор қилди. Мазкур компания хизматларидан ғарбнинг футбол ривожланган мамлакатлари қаторидан Жанубий Корея К лигаси, Австралия А лигаси кабилар ҳам фойдаланмоқда.

Лига 2026 йилнинг биринчи ярмини бошқа майдонларда бошлашни режалаштирган клублар ҳақида эълон қилганди. Шунингдек, янги тақвим режани ишлаб чиқишда халқаро майдонда Ўзбекистон номидан иштирок этувчи клублар имкониятлари ҳам инобатга олиниши режалаштирилган. Бундан ташқари, дербилар, ўтган мавсумни кучли тўртликда якунлаган клубларга қарши учрашувларнинг кетма-кет турларга тўғри келиб қолмаслиги масаласига устуворлик берилади.

Айни пайтда Лига GotSport мутахассислари билан ҳамкорликда янги мавсум тақвим режасининг бир неча ўнлаб версияларини муҳокама қилмоқда. Тез орада ишчи гуруҳ саралаб олган тақвим лойиҳалари клубларга тақдим этилади ва улар афзал билган вариантлардан қай бири асосида мусобақа ўтказиш масаласи келишилади.

Янги ҳамкорлик Суперлиганинг янада рақобатбардош ва томошабоп мусобақа бўлишига ҳисса қўшишига ишонамиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:35, 22.01.2026.
Ўқилди: 681 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.