Кириш Регистрация
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс

"Манчестер Сити" раҳбарияти Гвардиоланинг Винисиус бўйича сўровини рад этди

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин эди.

Журналист Саша Тавольерининг ёзишича, бразилияликнинг агенти ўз мижозининг хизматларини "Манчестер Сити"га таклиф қилган. Шунингдек, у "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан ҳам музокара ўтказди. Испаниялик мутахассисга Винисиусни сотиб олиш ғояси ёқди, аммо "Манчестер Сити" раҳбарияти эътиборни бошқа футболчиларга қаратишга қарор қилди.

Винисиус Жуниор "Реал" сафида 2018 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Жорий мавсумда форвард 31 та ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:28, 27.01.2026.
Ўқилди: 1064 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.