Кириш Регистрация
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс

Мармуш "Манчестер Сити"дан кетишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Омар Мармуш клубини ўзгартиришга қизиқмоқда. Мисрлик футболчи январь ойи бошида "шаҳарликлар" томонидан "Борнмут"дан сотиб олинган Антуан Семеньо келганидан кейин доимий ўйин амалиётидан маҳрум бўлиши мумкин.

Transfer News Live нашрининг журналист Экрем Конурга таяниб хабар беришича, Мармуш қишки трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар кетишга тайёр. 26 ёшли футболчига "Астон Вилла" ва "Тоттенхэм" клублари асосий даъвогар бўлиб турибди.

Ўтган йилнинг бошида "Манчестер Сити" Омар Мармушни Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубидан 75 млн еврога сотиб олган эди. Форварднинг ҳозирги нархи - 65 млн евро.

Киритилди: 08:22, 28.01.2026.
Ўқилди: 1545 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.