Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Флорентино Перес «Реал» футболчилари билан суҳбатлар ўтказган

Баҳо:
+ | -

«Реал» президенти Флорентино Перес январь ойида бош мураббий алмашгани ортидан жамоа футболчилари билан учрашувлар ўтказди. Goal портали Cadena SER’га таяниб хабар беришича, Перес Жуд Беллингем билан суҳбатлашиб, ишга бўлган муносабатни ўзгартиришни сўраган. "Қаймоқранглилар" раҳбари англиялик футболчини жамоа учун оғир паллада етакчилик ва жанговор руҳ намоён этишга чақирган.

Шунингдек, Перес Арда Гюлер, Франко Мастантуоно, Федерико Вальверде ва Эдуардо Камавинга билан ҳам мулоқот қилган. Натижада охирги Камавинга ва Вальверде жамоага керак бўлган пайтларда ҳимоя қанотларида шикоятсиз тўп тепа бошлади. «Реал» президенти уларни шахсий хоҳишларни бир четга суриб, умумий манфаатни устун қўйишга даъват этган.

Айни пайтда «Реал» Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 17:55, 29.01.2026.
Ўқилди: 1625 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.