Кириш Регистрация

Матетанинг "Милан"га трансфери барбод бўлди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Жан-Филипп Матетанинг "Кристал Пэлас"дан "Милан"га ўтиши амалга ошмайди.

Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, клуб томонидан ўтказилган қўшимча текширув ва баҳолашлардан сўнг, 28 ёшли франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олмасликка қарор қилинган.

Даниэле Лонгонинг таъкидлашича, "Милан" бугун ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан сўнг шундай қарорга келган.

Аввалроқ, "Милан" Матетанинг трансферини "Пэлас" билан 30 млн еврога келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матета бу мавсумда АПЛда 23та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди.

Киритилди: 19:41, 02.02.2026.
Ўқилди: 1111 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.