Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Михайло Мудрик CS2 ўйинидаги ҳақоратли хабарлари учун блокланди

Баҳо:
+ | -

Украиналик футболчи Михайло Мудрик киберспорт платформаси Faceit томонидан 28 кунга блокланди. Бу ҳақда Риа Новости нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Мудрик Counter-Strike 2 ўйини вақтида полшалик рақиби билан юзага келган можаро чоғида чатда кескин ва ҳақоратли иборалар ишлатган. Хусусан, футболчи тарихий воқеа Волин фожиасини тилга олган (Волин фожеаси — бу Иккинчи Жаҳон уруши даврида 1943–1944 йилларда Волин ва Ғарбий Украина ҳудудларида содир бўлган қирғин — таҳр). Шундан сўнг полшалик фойдаланувчи Faceit маъмуриятига шикоят билан мурожаат қилган. Текширув якунида Мудрикнинг профили 28 кун муддатга блокланган.

Михайло Мудрик 25 ёшда. У 2023 йил январь ойида Украинадаги “Шахтёр” клубидан Англиянинг “Челси” жамоасига ўтган. 2024 йил декабрь ойида лондонликлар футболчининг допинг-тест натижаси ижобий чиққанини маълум қилган. Шундан буён Мудрик расмий учрашувларда майдонга тушгани йўқ.

Маълумот учун, 1943–1944 йилларда Украина ҳудудидаги Волин вилоятида Украина миллатчи ҳаракати (ОУН–УПА) ва Польша аҳолисининг ўртасида қонли тўқнашувлар бўлган. Шу даврда минглаб тинч полшаликлар ва украинлар ҳалок бўлган. Бу ҳодисалар иккала мамлакат тарихида чуқур из қолдирган ва ҳанузгача тарихий баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. 2016 йилда Польша парламентининг қуйи палатаси 11 июль санасини Иккинчи Польша Республикаси ҳудудида ушбу қўзғалонда ҳалок бўлган қурбонларни хотирлаш миллий куни сифатида белгилаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:16, 04.02.2026.
Ўқилди: 833 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик