Кириш Регистрация
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг 5-0 Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм 1-2 Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум 0-1 ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо

«Ал-Ҳилол» Винисиус бўйича музокараларни инкор этди, бироқ...

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби юлдузи Винисиус Жуниорнинг Саудия Арабистонига трансфери ҳақидаги хабарлар яна кун тартибига чиқди. «Ал-Ҳилол» бош директори Эстеве Кальсада айни дамдаги вазият бўйича расмий муносабат билдирди.

Кальсаданинг таъкидлашича, айни дамда бразилиялик вингер билан ҳеч қандай расмий музокаралар олиб борилмаяпти. Бироқ бу Винисиус Саудиянинг режаларида йўқ дегани эмас.

«Винисиуснинг трансфери борасида ҳозирча музокара ўтказмаяпмиз. Аммо Саудия Арабистони чемпионати бош директори ҳар доим бир гапни такрорлайди: агар имконият туғилса, Винисиусни Саудияга олиб келиш учун барча имкониятлар ишга солинади», — дейди «Ал-Ҳилол» мутасаддиси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 25 ёшли футболчи араб клубларининг келаётган ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Винисиус учун таклиф қилинадиган сумма футбол тарихидаги рекордларни янгилаб юбориши мумкин.

Киритилди: 16:07, 05.02.2026.
Ўқилди: 1129 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.