Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Месси «Барселона»даги президентлик сайловларига аралашмайди

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси «Барселона» президентлиги учун бўлиб ўтадиган овоз бериш жараёнида номзодларнинг биронтасини ҳам қўллаб-қувватламайди. Месси март ойидаги сайловлардан ўзини узоқ тутиши ҳақида Marca нашри ўз саҳифаларида маълум қилди.

Шу билан бирга, Месси келажакда барибир «Барселона»га қайсидир ролда қайтишга қатъий қарор қилгани яна бир бор таъкидланмоқда.

Ҳозирда 38 ёшли Лионель бор эътиборини «Интер Майами»даги иштирокига қаратган. МЛСнинг янги мавсуми бошланишига оз вақт қолди. Эслатиб ўтамиз, ўтган кузда Месси «Интер Майами» билан 2028 йил охиригача мўлжалланган янги шартнома имзолаган эди.

Лео Месси «Барселона»ни 2021 йилда тарк этган. Ўшанда каталонияликлар молиявий қийинчиликлар сабабли аргентиналик юлдуз билан шартномани узайтира олишмаган эди.

Киритилди: 22:12, 05.02.2026.
Ўқилди: 331 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.