Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Флик "Барселона"да янги футболчилар қандай танланишини айтиб берди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клубнинг трансфер сиёсати ва бу борадаги иш тартиби ҳақида тўхталиб ўтди. Немис мутахассиси янги ўйинчиларни танлашда нафақат спорт маҳорати, балки инсоний фазилатларга ҳам эътибор берилишини таъкидлади.

«Янги ўйинчилар билан шартнома имзолаш ҳақида гап кетганда, ҳар бир қароримиз максимал даражада пухта ўйланган бўлиши керак. Бу борада менинг ёнимда Декудек ажойиб шерик бор, у билан ҳамма нарсани муҳокама қиламиз. Қарор қабул қилишда доимо молиявий ҳолат ҳисобга олинади. Шунингдек, футболчининг қандай инсон эканлиги ва унинг келиши жамоага қандай ёрдам бериши ҳам муҳим аҳамиятга эга», – дея Фликнинг сўзларини келтирмоқда Barca Universal.

Қишки трансфер ойнасида Каталония гранди фақатгина битта трансфер билан чекланди: «кўк-анорранглилар» сафини Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клубидан ижарага олинган қанот ҳимоячиси Жоау Канселу тўлдирди.

Киритилди: 08:04, 06.02.2026.
Ўқилди: 1146 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик