Кириш Регистрация

Гвардиола Слотнинг фикрига қўшилмади: "Совринларсиз чиройли ўйиннинг фойдаси йўқ"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот чиройли футбол у учун совринлардан кўра муҳимроқ эканлигини таъкидлади. "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола ҳамкасбининг бу фикрига ўз муносабатини билдирди.

"Агар мураббий бўлиб ишлашни истасанг, доим совринлар ютиш яхшироқ. Ҳар доим ҳам чиройли ўйин кўрсатиш имконияти бўлавермайди. Менимча, ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ: қачонки ғалаба қозонсанг, демак, деярли ҳар доим яхши футбол кўрсатаётган бўласан. Сен футболчиларинг ўзларига энг мос келадиган тарзда, яъни сенинг қалбинг ишониб турган услубда ғалаба қозонишларини истайсан. Ҳақиқатан ҳам бу энг муҳим нарса деб ҳисоблайман", — деди Гвардиола матбуот анжуманида.

"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" якшанба куни, 8 февраль куни Премьер-лига доирасида ўзаро тўқнаш келишади.

Киритилди: 22:55, 06.02.2026.
Ўқилди: 792 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик