Кириш Регистрация

Флик Педрининг хизматларидан қачон фойдаланиши мумкинлиги аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри тез орада жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтиши мумкин.

23 ёшли футболчи мушакларидаги муаммолар сабабли 21 январдан бери майдонга тушмаяпти. «Кўк-анорранглилар» юлдуз хавбекнинг соғлиғини хавф остига қўйишни исташмаяпти, шу сабабли унинг қайтишини тезлаштиришмаяпти. Журналист Рохер Торельо берган маълумотга кўра, ўйинчи яқин орадаги «Мальорка» (07.02), Мадриднинг «Атлетико» (12.02) ва «Жирона» (16.02) клубларига қарши учта учрашувни ўтказиб юбориши деярли аниқ. Бироқ унинг 22 февралга белгиланган «Леванте» билан ўйинда таркибга қайтиш эҳтимоли жуда юқори.

Педри Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида жорий мавсумдаги 25 та баҳсда иштирок этиб, иккита гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 01:35, 07.02.2026.
Ўқилди: 975 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик