Кириш Регистрация

Семеньо Гвардиола билан дастлабки суҳбатда нималар айтилганини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» вингери Антуан Семеньо жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан бўлган илк суҳбати ҳақида сўзлаб берди.

"Мен «Манчестер Сити»га келган пайтимда Пеп Гвардиоланинг менга айтган биринчи гапи шу бўлди: «Шунчаки ўз футболингни ўйнашда давом эт. Эркин ўйна, ўзингни кўрсат, дарвозага зарба бер, тўп билан олдинга интил, сенга нима тўғри бўлиб туюлса, шуни бажар", — дея Семеньонинг сўзларини келтирмоқда «City Report».

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» Семеньони қишки трансфер ойнасида «Борнмут»дан 72 миллион евро эвазига сотиб олган эди. «Шаҳарликлар» таркибида 26 ёшли вингер ҳозиргача олтита учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:07, 07.02.2026.
Ўқилди: 536 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик