Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

"МЮ"нинг АПЛдаги ажойиб юриши давом этади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми 25-тури доирасида "Тоттенхэм Хотспур"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, манкунианликлар Англия чемпионатидаги мағлубиятсиз сериясини саккизта ўйинга етказиб олишди.

Манкунианликларнинг ушбу серияси АПЛнинг 18-турида бошланган эди — ўшанда "МЮ" "Ньюкасл Юнайтед"дан устун келган (1:0). Шундан сўнг жамоа "Вулверхэмптон" (1:1), "Лидс Юнайтед" (1:1) ва "Бёрнли" (2:2) билан дуранг ўйнади. Кейин эса "қизил иблислар" кетма-кет тўртта ғалабани қўлга киритишди — "Манчестер Сити" (2:0), "Арсенал" (3:2), "Фулхэм" (3:2) ва ниҳоят "шпорлар" таслим этилди. Навбатдаги турда "Манчестер Юнайтед" 10 февраль куни сафарда "Вест Хэм Юнайтед" билан тўқнашади.

Айни дамда "Манчестер Юнайтед" 44 очко билан АПЛ турнир жадвалининг тўртинчи поғонасини эгаллаб турибди.

Киритилди: 22:26, 07.02.2026.
Ўқилди: 781 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик