Кириш Регистрация

Арбелоа Мастантуонони нима сабабдан қадрлашини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа 18 ёшли ярим ҳимоячи Франко Мастантуононинг ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Мадридликлар сафидаги дебют мавсумида аргентиналик футболчи барча мусобақаларда 23 та ўйин ўтказиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

«Бу улкан потенциалга эга ёш ўйинчи. У қанотда ҳимоячиларни алдаб ўтишга ва тўпни назорат қилган ҳолда марказга кўчишга қодир.

У ўз интенсивлиги билан жамоа ўйинига катта ҳисса қўшмоқда. У ўз устида ишлашда ва такомиллашишда давом этади деб умид қиламиз. Кутилган даражага чиқиш осон эмас, чунки «Реал»да талаблар жуда юқори.

Бироқ унинг ўйинини кўрганингизда, қандай ажойиб футболчи эканлигини дарҳол тушунасиз. Мен унинг майдонда кўрсатаётган ўйинидан жуда мамнунман», — деди Арбелоа.

Киритилди: 13:08, 08.02.2026.
Ўқилди: 2192 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик