Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико 0-1 Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

Альваро Арбелоа «Реал»даги илк ойи ҳақида: «Биз ҳали энг юқори спорт формамизга яқин ҳам келганимиз йўқ»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа клубдаги фаолиятининг биринчи ойи ҳақида фикр билдирди.

Мадрид клуби Ла Лигада 22 ўйиндан сўнг 54 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Барселона» эса пешқадамлик қилмоқда (23 ўйинда 58 очко).

«Мен бор эътиборимни ишга қаратганман. Ғалаба қозониш учун буюк жамоалар кўп нарсани аъло даражада бажариши керак. Биз бир вақтнинг ўзида кўплаб вазифаларни бажаришни, ҳаракатларни автоматик тарзда амалга оширишни ва бир хил фикрлашни ўрганишимиз лозим.

Бунга кўп соатлик машаққатли меҳнат ва фидойилик эвазига эришилади. Кайфият аввалгидек яхши бўлиб қолмоқда.

Олдинда бизни «Валенсия»га қарши қийин ўйин кутиб турибди ва шу ҳафта давомида биз ўйиннинг барча жабҳаларини янада такомиллаштиришга эътибор қаратдик.

Биз ҳали ўз чўққимиздан анча йироқмиз», — деди январь ойида Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаган Арбелоа.

Киритилди: 13:14, 08.02.2026.
Ўқилди: 443 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.