Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

"Барселона" мураббийлар штаби Жюль Кунденинг ўйини пасайганидан хавотирда

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ўтган йили "Челси"дан учралган мағлубиятдан сўнг деярли мукаммал натижалар қайд этаётган бўлса-да, клуб камчиликлардан холи эмас. Муаммоли йўналишлардан бири жамоанинг ҳимоядаги заифлиги бўлиб қолмоқда — клуб айниқса Европа Чемпионлар лигасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга қийналмоқда. Ушбу даврда, хусусан, Жюль Кунденинг спорт формаси "Барселона"ни анча ташвишга солмоқда.

"SPORT" нашрининг хабарига кўра, "Барселона" мураббийлар штаби Кунденинг жорий мавсумдаги ўйини идеалдан анча йироқ эканини тан олмоқда. Ўтган мавсумда жамоанинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган футболчи бу мавсумда ўзини кўрсата олмаяпти. Унинг ўйинида бирор бир аниқ хато топилмаса-да, ҳимоядаги мустаҳкамликнинг йўқлиги вақти-вақти билан танқидларга сабаб бўлмоқда.

Шунга қарамай, француз футболчиси мавсум охиригача ижарада бўлган янги харид — Жоау Канселуни захирада қолдириб, асосий таркибда майдонга тушишда давом этади. Бу кўп жиҳатдан Кунденинг Ханси Флик билан яхши муносабатда экани, шунингдек, мураббийлар штаби ўйинчидан ҳали бутунлай умидини узмагани билан боғлиқ.

Аслида, улар Кунде мавсумнинг қолган қисмида ўз формасини тиклай олишига ишонишмоқда. Олдинда "Барселона"ни муҳим давр кутмоқда ва французнинг қобилиятлари клубнинг "куадрупл" (тўртта соврин) учун курашида фойдали бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Канселу ҳам жамоанинг муҳим бўлаги бўлиб қолаверади. Агар Флик ўнг қанотда муқобил вариант изласа, португалиялик футболчи доим ишониш мумкин бўлган мустаҳкам вариант ҳисобланади.

Киритилди: 01:49, 10.02.2026.
Ўқилди: 267 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.