Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Арне Слот: «Бу фаолиятимдаги энг қийин мавсум»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот мавсумнинг ҳал қилувчи палласи олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мураббий ЕЧЛ йўлланмаси ва кутилмаган мағлубиятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Мақсад — фақат Чемпионлар Лигаси

«Бизда ҳали ҳам ушбу мавсумда нимадир алоҳида натижа кўрсатиш имконияти бор. Агар кейинги мавсум учун ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмасак, бу албатта қабул қилиб бўлмас натижа бўлади. Кучли тўртликка кириш учун биз мукаммалликка яқин даражани кўрсатишимиз керак».

Фаолиятидаги энг оғир давр

«Бу мавсум мен учун мураббий сифатидаги энг қийин мавсумми? Ҳа, шубҳасиз! Бундан олдинги барча мавсумларимда фақат ижобий ҳолатлар бўлганди. Менимча, мен ҳеч қачон кетма-кет иккита ўйинда мағлуб бўлмаганман. Бу мен учун истисно, мен бунга ўрганмаганман».

Таркиб ва кутилмалар ҳақида

«Шуни ёдда тутиш керакки, мен келган пайтимда биз фақат Кьезани сотиб олдик. Кутилмалар ва иш натижалари контекстида жамоа олдига қўйилаётган талабларни жуда яхши англаб турибман».

Киритилди: 16:38, 10.02.2026.
Ўқилди: 491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.