Кириш Регистрация

Оуэн: "Агар АПЛ эртага бошланса, "Манчестер Юнайтед" чемпионлик пойгасида бўларди"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" ва "Ливерпуль" клублари собиқ футболчиси Майкл Оуэн Рубен Аморим истеъфосидан кейин "Манчестер Юнайтед" натижаларида сезиларли ўсиш бўлганини таъкидлади. Ҳозирда жамоа бош мураббийи лавозимини Майкл Кэррик эгаллаб турибди.

"Манчестерликлар топ-4га кириши мумкин. Агар АПЛнинг янги мавсуми эртага бошланганида, "Ман Сити" ва "Ливерпул"нинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, "МЮ" чемпионлик пойгасида бўларди. Грандлар ҳозир энг яхши ҳолатда эмас, чемпионлик учун унчалик кўп очко керак бўлмаслиги мумкин", - деб Оуэннинг сўзларини келтиради Tribal Football.

Сўнгги турда "МЮ" "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади (1:1). "Қизил иблислар" 45 очко билан АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 15:26, 11.02.2026.
Ўқилди: 480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.