Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Флик: «Рэшфорднинг йўқлиги — ёмон хабар, лекин жамоамга ишонаман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши сафар ўйини олдидан жамоадаги кадрлар муаммоси ҳақида тўхталиб ўтди.

«Бизда баъзи муаммолар бор. Рэшфорд тайёр эмас. Бу яхши хабар эмас, лекин мен ўз жамоамга ишонаман», — деди Флик матбуот анжуманида.

Аввалроқ «Барселона» Рафинья тиззасида оғриқ ҳис қилаётгани, шу сабабли Мадриддаги баҳсда иштирок эта олмаслигини эълон қилган эди.

Соғлиғидаги муаммолар туфайли «Атлетико»га қарши ўйинда Андреас Кристенсен, Рафинья, Маркус Рэшфорд, Педри ва Гави майдонга туша олмайди. Флик матбуот анжуманида ушбу футболчиларнинг барчаси «Барселона» учун муҳим эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Атлетико» ва «Барселона» 12 февраль куни тўқнаш келишади. Бу Испания Кубогининг дастлабки ярим финал учрашуви бўлади. Жавоб ўйини эса уч ҳафтадан кейин бўлиб ўтади.

Киритилди: 18:45, 11.02.2026.
Ўқилди: 1322 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик