Кириш Регистрация

Эндрикнинг қизил карточкаси бекор қилинди

Баҳо:
+ | -

Франция Профессионал футбол лигаси (LFP) Лига 1 нинг 21-туридан ўрин олган «Нант»га қарши ўйинда (1:0) «Лион» ҳужумчиси Эндрикнинг майдондан четлатилиши билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқди. 19 ёшли бразилиялик футболчи учрашувнинг 61-дақиқасида тўғридан-тўғри қизил карточка олган эди.

Интизом қўмитаси видеоёзувларни қайта кўриб чиқиб ва ҳакам ҳисоботи билан танишиб чиққач, бразилиялик ҳужумчининг қизил карточкасини бекор қилишга қарор қилди. Унинг ўрнига Эндрикка сариқ карточка ёзилди. Ушбу сариқ карточка футболчи учун баҳсдаги иккинчиси бўлгани сабабли, майдондан четлатиш ўз кучида қолди. Натижада Эндрик фақатгина битта ўйинга дисквалификация қилинди.

Маълумот учун, Эндрик шу йилнинг қишқи трансфер ойнасида «Реал Мадрид»дан «Лион»га ижара асосида ўтган эди. Франция чемпионатидаги 4 та ўйинида у 3 та гол уришга ва 1 та голли узатмани амалга оширишга улгурди.

Киритилди: 08:06, 12.02.2026.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.