«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионатининг 26-тури доирасида «Фулхэм» устидан қозонилган ғалаба (3:0) ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Ливерпуль»га қарши ўйиндаги ишониб бўлмас ҳиссиётлардан сўнг майдонга тушиш осон эмас эди. Менинг футболчиларим яхши ўйин кўрсатишди. Мен улардан жуда мамнунман. Жамоа муайян вазиятларда ўсишга эришмоқда, ўйинчилар жароҳатлардан сўнг сафга қайтмоқда. Бу ҳақиқатан ҳам жуда муҳим», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда BBC.













