Кириш Регистрация

Симеоне: "Барселона"нинг жароҳатлари ҳақида ўйламайман"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби устози Диего Симеоне Испания Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви олдидан «Барселона»даги муаммолар ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Матрасчилар» учун ўз майдонидаги «кўк-анорранглилар»га қарши баҳс бугун бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланади.

«Барса»нинг жароҳатланган ўйинчилари? Ростини айтсам, мен бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Мен ўз жамоамиз — Барриоснинг йўқлиги бизга қанчалик таъсир қилаётгани ҳақида ўйлаяпман. Бундан ташқари, айрим футболчилар сўнгги пайтларда ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсата олишмаяпти. Биз бор эътиборимизни ўзимизга ва бўлажак ўйин учун тузилган режамизга қаратишимиз керак», — деди Симеоне матбуот анжуманида.

Жавоб учрашуви 3 март куни Каталония клуби майдонида бўлиб ўтади.

Киритилди: 10:53, 12.02.2026.
Ўқилди: 327 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.