Топ-клублар «Брайтон» дарвозабони Барт Вербрюггенни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
«TEAMtalk» журналисти Грэм Бэйлининг берган маълумотларига кўра, нидерландиялик посбонни қўлга киритиш учун асосий номзод «Бавария» бўлиб турган эди, бироқ энди трансфер учун курашга «Челси» ҳам қўшилди. Лондон клуби 23 ёшли футболчининг ўтиши учун 50 миллион фунт стерлинг таклиф қилишга тайёр.
Барт Вербрюгген 2023 йилда «Андерлехт»дан «Брайтон»га 20 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда дарвозабон «чайкалар» сафида барча мусобақаларда 25 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 33 та тўп олиб чиқди ва 5 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.













