Кириш Регистрация

Та: «Биз Германия Кубогини қўлга киритмоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳимоячиси Жонатан Та Германия Кубоги 1/4 финалида «РБ Лейпциг» устидан қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Берлинга йўл олиш ўзига хос воқеа бўларди. У ерда бўлмаганимизга анча вақт бўлди ва албатта, бу бизнинг асосий мақсадимиз. Биз Кубокни ютмоқчимиз. Бугун буни қанчалик хоҳлаётганимизни кўрсатиб бердик», — дея Танинг сўзларини келтирмоқда «Bayern & Germany».

Маълумот учун, «Бавария»дан ташқари «Байер», «Штутгарт» ва «Фрайбург» жамоалари ҳам ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Мусобақанинг ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросими 15 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» сўнгги бор 2020 йилда мамлакат Кубогида зафар қучган эди. Жорий йилги финал эса анъанага кўра 23 май куни Берлиндаги «Олимпиаштадион»да бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:24, 12.02.2026.
Ўқилди: 211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.